ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда #IWillDriveMyCarJune15 хэштеги остида тадбир бошланди. У Саудия Арабистонилик ҳайдовчилик ҳуқуқи учур курашаёиган аёлларга кўмаклашишга қаратилган, The Independent нашри хабаир асосида.
15 июнь куни автомобилчилар ушбу қонунга қарши қаратилган автонамойиш уюштирмоқчи. Бунга қарши бўлганлар ҳам бор. Уларнинг фикрига кўра “машина ҳайдаётган аёл атрофдаги эркакларнинг диний ҳис туйғулари ва ғурурига зид” эмиш.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони — аёлларга машина ҳайдаш таъқиқланган дунёдаги ягона мамлакат. Бу мамлакатда ҳайдовчилик гувоҳномаси фақат эркакларга берилади. Аёл кишининг машина ҳайдагани маълум бўлса, унга жарима солиниши ёки қамоққа олиниши мумкин.
Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ёш фаоллар ҳукуматга, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ёки, аёлларни олиб юрадиган махсус транспорт ажратишни талаб қилмоқчи.
Айтганча, ўтган йилнинг декабрь ойида Сайдия Арабистони аёллари тарихда биринчи марта маҳаллий сайловларда иштирок этишди. Сайловда 900 дан ортиқ аёл ва 6 минг эркак қатнашди.
Сайдия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул Азиз 2011 йил сентябрь ойида аёлларга сайловда қатнашиш ҳуқуқини берган эди. Ундан ташқари аёллар нафақат маҳаллий бошқарув органларига, балки мамлакат олий кенгаши – Шўрога ҳам сайланиши мумкин.
#Saudi women demand they be given special discounts for commuting. #IWillDriveMyCarJune15 https://t.co/iZkHsCCQ74 pic.twitter.com/Q6CWoU69Mf
— Carbonated.TV (@CarbonatedTV) 11 мая 2016 г.