ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. "Гидромех" давлат компаниялари гуруҳи Ўзбекистонга дарё тубини чуқурлаштирувчи 7та кема етказиб беради, деб хабар қилмоқда "ПортНьюс" маълумотлар портали, компаниялар гуруҳи расмий-хизматига илова қилган ҳолда.
Маълумотларга кўра, ушбу кемалардан Ўзбекистон каналларини тозалашда фойдаланилади. Россия компанияси етказиб берадиган кемаларнинг меҳнат самарадорлиги соатига 1600 куб м ташкил қилиши айтилмоқда.
Режага мувофиқ, сув ҳавзалари тубини тозаловчи ускуналар "Гидромехмонтаж" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида ишлаб чиқилади. Кемаларни ишлаб чиқишда Рибинск шаҳридаги "Гидромеханизация заводи"да ишлаб чиқарилган машина комплектлардан фойдаланиши айтилмоқда.
"Гидромех" заводи, аввал ҳам Ўзбекистоннинг дарё тубини чуқурлаштирувчи флотини янгилаш дастури доирасида 16та кемани етказиб берган эди.
2020 йилгача Ўзбекистон 30га яқин шундай техникани харид қилишни режалаштирган. Бунда, буюртмачининг талабига кўра, ўзбек корхонасидаги маҳаллийлаштириш даражаси йилига 10-15%га ортиши керак.