ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Хоккей бўйича Жаҳон Чемпионати финали бўлиб ўтадиган уч кун давомида 12 кишига мўлжалланган VIP-ўриндиқларни банд қилиш учун уч хонали квартиранинг пулидан воз кечишга тўғри келади, деб хабар қилмоқда "Инком-Недвижимость".
"12 кишига мўлжалланган VIP-ўриндиқларни финал учрашувлар бўлиб ўтадиган уч кун давомида банд қилиш учун 7,6 миллион рубл(тахминан 111 000 $)дан воз кечишга тўғри келади. Бу пулларга пойтахт маркази маъмурий округидан уч хонали квартира харид қилиш мумкин”, — дейилади хабар матнида.
Хоккей бўйича Жаҳон чемпионати Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида 6-22 май саналари оралиғида ўтказилмоқда.
Ҳозирча Россия термаси активида иккита ғалаба қайд этилган: Латвия билан учрашувда (4:0) ва Қозоғистон билан бўлиб ўтган учрашувда (6:4). Чехия билан учрашувда россияликлар (3:0) мағлубиятга учради. Бугун, яъни 12 май куни, россияликлар данияликларга қарши ўйнайди.