ТИВ "Жаҳон" АА директори этиб Аброр Гулямов тайинланди

© Sputnik / СтрингерМатбуот ва хабарлар агентлиги
Матбуот ва хабарлар агентлиги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг собиқ раҳбари Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги "Жаҳон" ахборот агентлиги директори этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирилиги қошидаги "Жаҳон" ахборот агентлигининг янги раҳбари лавозимига Аброр Гулямов тайинланди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот-хизмати.

2016-йилнинг 11-май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов ТИВ “Жаҳон” ахборот агентлиги директори этиб тайинланган Аброр Гулямовни таништирди.

Аброр Гулямов унгача Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси раҳбари сифатида ишлаган.

ТИВ қошидаги "Жаҳон" ахборот агентлигига 2010 йилдан буён Фозил Қўқонбоев раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Янгиликлар лентаси
0