АҚШда “Россия тарғиботига” қарши агентлик ташкил қилшмоқчи

© Sputnik / Игорь Михалев / Медиабанкка ўтишВашингтон
Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Бундай агентлик ташкил қилиш дунёда барқарорликни таъминлаш ва можароларни олдини олиш учун, АҚШ томонидан кучли ҳақиқат оқимини йўналтириш имконини беради”, - деди конгрессмен.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. АҚШ Конгресси аъзоси Адам Китцингер “Россия ва Хитой тарғиботига қарши кураш учун” янги федерал агентлик ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди, РИА Новости Washington Examiner хабари асосида.

Қонун лойиҳасида айтилишига кўра, Россия ва Хитой дунёда АҚШ таъсирини камайтириш учун тарғиботнинг кўплаб асбобларини ишлатмоқда. “Бундай агентлик ташкил қилиш дунёда барқарорликни таъминлаш ва можароларни олдини олиш учун, АҚШ томонидан кучли ҳақиқат оқимини йўналтириш имконини беради”, — деди конгрессмен.     

Сиёсатчи айтишига қараганда, бундай тарғиботга қарши, АҚШ Давлат департаментидаги Маълумотни анализ қилиш маркази курашиши керак. Ушбу марказ информацион урушни кузатиб бориши ва АҚШ миллий хавсизлигига қарши қаратилган операцияларни фош қилиши керак.

Лойиҳанинг яна бир муаллифи Тед Лью айтишича, чет эл тарғиботи нафақат ғарбга қарши кайфиятларни тарқатмоқда, балки жамият фикрини бузиб, демократияга ва АҚШ манфаатларига путр еткизмоқда. “Қисқасини айтганда, улар дунёни хавфлироқ қилмоқда”, — деб якунлади сиёсатчи.

Қонун лойиҳасини иккала партиядан ҳам ўндан зиёд конгрессменлар қўллаб-қувватлади.

 

Янгиликлар лентаси
0