Россиянинг газ экспортидан даромади 25 % га камайди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтиш"Шимолий оқим" газ ўтказгичи
Шимолий оқим газ ўтказгичи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилнинг январ-март ойларида Россиянинг газ экспортидан олган даромади 25,8 % га тушиб кетди. Бу дунё бозорида нефт нархининг пасайиши оқибати.

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. 2016 йилнинг январ-март ойларида Россиянинг газ экспортидан олган фойдаси 8,5 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг ушбу даврига қараганда 25,8 %га кам, Федерал Бажхона хизмати маълумотларига асосан, РИА Новости хабари.

Газ экспортидан олинган даромад камайиши, бу дунё бозорида нефт нархининг пасайиши оқибатидир. Аслида эса, газ экспорти ҳажми ортган.

2016 йилнинг биринчи чорагида Россия 51,1 миллиард кубометр газ экспорт қилган. Экспорт қилинган газ ҳажми ўтган йилга қараганда 18% га ўсган. Газ экспортининг асосий қисми 40,4 миллиард кубометри чет эл мамлакатларига тўғри келган. МДҲ давлатларига эса – 10,7 млрд куб газ экспорт қилинган, бу ўтган йилга қараганда 13%га кам.  

2015 йил якунларига кўра, Россия 185,5 млрд кубометр газ экспорт қилиб, 41,8 млрд доллар фойда кўрган.

Янгиликлар лентаси
0