ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Бундан буён Москва шаҳрида ишлаш учун келган чет эл фуқаролари миграция марказидан нафақат патент олиши, балки ММЦ меҳнат биржаси орқали ишга жойлашиши ҳам мумкин, ММЦ хабарига асосан.
Ушбу Меҳнат биржаси ташкил қилинишининг иш берувчиларга ҳам мигрантларга ҳам фойдали томонлари кўп. Биринчидан, бу иккала томон учун ҳам вақт тежаш имконини беради, иккинчидан билиб-билмай қонун бузиш эҳтимолини камайтиради.
Иш берувчилар, тиббий кўрикдан ўтган, рус тилини етарли даражада биладиган ва амал қилувчи патентга эга бўлган мигрантларни ишга ёллаш имконига эга бўлади.
Иш қидираётган чет эл фуқароларига эса, турли ташкилот ва кадрлар агентликларга бориб вақт йўқотмасдан, ёки фирибгарларга дуч келмасдан, бир жойнинг ўзида иш топиш имконини беради.
Меҳнат биржасига рўйхатдан ўтиш учун чет эл фуқароси анкета тўлдиради в маълумотлар Миграция маркази биржаисининг маълумотлар базасига киритилади. У ердан анкеталарни Москва шаҳрида жойлашган, ишчи ва ходим қидираётган ҳар бир ташкилот кўриши мумкин.