ТОШКЕНТ, 10 МАЙ – Sputnik. Statoil, Royal Dutch Shell ва ConocoPhillips каби йирик халқаро нефт компаниялари АҚШ ҳукумати томонидан Арктикада нефт қидириш учун берилган лицензияларидан воз кечишди.
Bloomberg хабарига кўра ушбу лицензиялар қиймати 2,5 млрд долларни ташкил қилади. Нефт гигантлари, умумий ҳисобда, берилган лицензияларнинг 80%идан воз кечишган. Лицензиялар АҚШ ҳукумати томонидан 2008 йилда ўтказилган ким ошди савдосида сотиб олинган эди. Ушбу лицензиялар амал қилиш ҳудуди Аляска шимолидаги Чукотка денгизида 11,3 минг кв.км ҳудудни ўз ичига олган.
Bloomberg таҳлилчилари воз кечиш дунёда нефт нархининг тушиши билан боғламоқда. Компаниялар нефт савдосидан фойда қисқарган вақтда геология-қидирув фаолиятига харажатларни қисқартиришга ҳаракат қилмоқда.
Арктика ҳудудида нефт қидирув ишлари жуда қимматлиги туфайли фақат энг йирик нефт компаниялари бунга қодир, деб ҳисоблайди Америка Нефт институти таҳлилчиси.