Москвада Хизб ут-Таҳрир ёлловчиси қўлга олинди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтиш“Хизб ут-Таҳрир” вакилларини судга олиб келинмоқда
“Хизб ут-Таҳрир” вакилларини судга олиб келинмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Хизб ут-Таҳрир ал-Исломи”нинг асосий мақсади – мусулмон бўлмаган ҳукуматларни ағдариб, ислом бошқаруви ўрнатиш ва “Бутунжаҳон ислом халифати” ташкил қилиш. Ташкилот Россияда 2003 йилдан бери таъқиқланган.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Полиция ва ФХХ Москвада Сурия ва Ироқда урушга қатнашиш учун жангариларни ёллаётган “Хизб ут-Таҳрир ал-Исломи” оқими аъзосини қўлга олди, ИИВ расмий вакили Ирина Волк хабарига асосан.

Қўлга олинган Татаристон фуқароси “Хизб ут-Таҳрир ал-Исломи”  таъқиқланган террорчи гуруҳ аъзолигида айбланиб бир неча йилдан бери қидирувда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта олдин Россия ФХХ Москвада май байрамлари куни террорчилик уюштирмоқчи бўлган бир гуруҳ “Хизб ут-Таҳрир ал-Исломи” аъзоларини қўлга олган эди.

“Хизб ут-Таҳрир ал-Исломи” (Ислом озодлик партияси) бир неча мамлакатларда террорчи деб тан олинган ва унинг фаолияти таъқиқланган. Россияда ушбу ташкилот фаолияти Олий суд қарорига биноан 2003 йилда таъқиқланган. Ташкилотнинг асосий мақсади – мусулмон бўлмаган ҳукуматларни ағдариб, ислом бошқаруви ўрнатиш ва “Бутунжаҳон ислом халифати” ташкил қилиш.

“Хизб ут-Таҳрир ал-Исломи” партияси аъзоларини доимий равишда Россиянинг турли бурчакларида қўлга олишмоқда. Асосан улар Марказий Россия, Волга бўйи ва Сибирнинг йирик шаҳарларида, ҳамда Қримда қўлга олинмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0