ОАВ: Туркияда портлаш рўй берди, 3 киши ҳалок бўлган, 42 киши жароҳатланган

© Sputnik / А. Соломонов / Медиабанкка ўтишМиналаштирилган автомобил портлаши
Миналаштирилган автомобил портлаши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Диёрбақир шаҳри марказида миналаштирилган машина портлаши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган, 42 киши жароҳатланган, деб хабар қилмоқда NTV телеканали.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik, Алёна Палажченко. Туркия жануби-шарқида жойлашган Диёрбақир шаҳри марказида портлаш рўй берди. Ҳодиса натижасида, камида 3 киши ҳалок бўлган,42 киши жароҳатланган, деб хабар қилади NTV телеканали, РИА Новости хабари асосида.

Портлаш Диёрбақирнинг марказий туманларидан бири бўлмиш — Боғларда рўй берган. Аълумотларга кўра, Туркияда таъқиқ остига олинган Қурдистон Ишчи партияси(ҚИП) аъзоларини касалхонага ташиётган маҳаллий полициячиларга қарашли автобус ёнида миналаштирилган автомобил портлатилган.

12 нафар полициячи ва 33 нафар фуқаро жароҳат олганлари маълум. Айрим полициячилар ва фуқароларнинг аҳволи жуда оғирлиги таъкидланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0