Шанба куни Ўзбекистонда қаттиқ шамол бўлиши кутилмоқда

© Facebook / Водители ТашкентаТошкентда кучли шамолдан кейинги ҳолат
Тошкентда кучли шамолдан кейинги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
9 майга ўтар кечаси республиканинг барча ҳудудларида кучли шамол кузатилди. Натижада кўплаб дарахтлар йиқилиб, автомобиллар тўхташ жойи ва йўлнинг қатнов қисмига қулаб тушди.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. 14 май куни Ўзбекистон бўйлаб кучли шамол кузатилади. Гидрометеорология маркази сайтида маълум қилинишича, шу куни шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучаяди.

Шу куни шунингдек синоптиклар қисқа муддатли ёғингарчиликлар ва момоқалдироқ бўлишини прогноз қилишган. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30 даража илиқни ташкил этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 майга ўтар кечаси республиканинг барча ҳудудларида кучли шамол кузатилди. Натижада кўплаб дарахтлар йиқилиб, автомобиллар тўхташ жойи ва йўлнинг қатнов қисмига қулаб тушди.

Шунингдек, баъзи уйларнинг томида ва дарвозаларида бузилиш юз берди.

Тошкент ҳамда бошқа шаҳарларда электр энергияси ўчиши қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0