Ўзбекистонликлар “Ўлмас полк” намойишида иштирок этди

Oбуна бўлиш
Бу йил “Ўлмас полк” 700 мингга яқин қатнашчиларни тўплади. Улар орасида нафақат Россия фуқаролари балки, собиқ Иттифоқ мамалкатларидан келганлар ҳам бор эди.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Москвада “Ўлмас полк” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда 700 мингга яқин киши иштирок этди. Тантанали намойиш бошида Россия президенти Владимир Путин борди.

Москвадаги ушбу намойишда нафақат Россиянинг бошқа ҳудудидан келган қатнашувчилар, балки собиқ Иттифоқ республикалари фуқаролари ҳам бор.

“Биз ушбу байрамни жуда яхши қўрамиз. У бизларнинг барчамизни, миллат ва сиёсий қарашларидан қатъий назар, бирлаштиради. БУ байрам бизнинг жамиятни мустаҳкам қилади, шунинг учун тўлиқ унга тенг келадиган бошқа байрам йўқ”, — деди Ўзбекистон Миллий маданий автономияси вакили Ҳабиб Абдуллаев.

Абдуллаевнинг сўзларига қараганда, Москвадаги Миллатлар уйи “Ўлмас полк” тадбирида биринчи марта қатнашмоқда. Улар бу сафар Москвада яшаётган турли миллат вакиллларини бирлаштиришга ҳаракат қилишди.

Тадбирнинг яна бир қатнашчиси Азамат – МАДИ талабаси. Азамат намойишга икки бобосининг сурати туширилган плакатлар билан келган. Унинг боболаридан бири Ленинград блокадасида қатнашган, иккинчиси эса – Белорусь фронтида жанг қилган.

“Ўлмас полк” тадбири биринчи марта 2012 йилда Томск шаҳрида бўлиб ўтди. Ўтган йили ушбу намойиш умумроссия намойишига айланди. 2016 йилда “Ўлмас полк” бир неча чет эл мамлакатлари ва собиқ Иттифоқ республикаларида бўлиб ўтди.

Кеча Тошкентда бўлиб ўтган норасмий “Ўлмас полк” тадбирида 200дан ортиқ киши қатнашди. Улар урушда қурбон бўлган яқинлари фотосуратлари билан “Биродарлар қабри” мажмуасида тўпланишди.

Янгиликлар лентаси
0