Тошкентда “Ўлмас полк” тадбири бўлиб ўтди

© Sputnik / Вадим ШекунАкция "Бессмертный полк" в Москве
Акция Бессмертный полк в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча Тошкентда бўлиб ўтган “Ўлмас полк” тадбирида 200дан ортиқ киши қатнашди. Улар урушда қурбон бўлган яқинлари фотосуратлари билан “Биродарлар қабри” мажмуасида тўпланишди.

ТОШКЕНТ, 10 мая – Sputnik. Тошкентда икки юзга яқин киши “Ўлмас полк” тадбирида қатнашди. Улар “Биродарлар қабри” мажмуаси йўлакларидан урушда қурбон бўлган яқинлари фотосуратларини кўтариб ўтишди.

9 май куни эрта тонгдан, “Биродарлар қабри” мажмуасига сўнмас оловга гуллар қўйиш ва уруш фахрийларини табриклаш учун минглаб одамлар кела бошлади.

300 дан ортиқ тошкентлик автомобилчилар “Унутмайман ва фахрланаман” («Помню и горжусь») тадбирида қатнашишди. Улар шаҳар ва вилоят ҳудудидаги уруш ва меҳнат фахрийлари манзилларига бориб, уларга байрам совғалари ва диққат-эътибор ифодалашди.   

Тошкентда, 9 май мунособати билан, мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари иштирокида, кўплаб тантаналар ва “Уруш йиллари куйлари”концерт дстурлари ўтказилди. Кечқурун байрам тантанаси эвазига мушакбозлик бўлди.

Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистондан 1,5 миллионга яқин киши қатнашди, уларадн 420 минги қурбон бўлди, 650 мингга яқин киши жароҳатланди. Ундан ташқари Ўзбекистон уруш йиллари 1,5 миллион қочқинларга бошпана берди, 300 мингга яқин етим болаларни асраб олди.

Янгиликлар лентаси
0