ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik, Екатерина Плясункова. Бир гуруҳ японияликлар 1954 йилда мамлакатда портловчи ускуналарни синовдан ўтказганлиги учун илк бор АҚШга даъво киритиб, товон пули талаб қилишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Киодо агентлиги берган маълумотларга кўра, даъво 45 нафар киши томонидан Сикоку префектурасидаги Коти туман судига киритилган. Даъвогарлар орасида балиқчилар оиласи вакиллари ҳам бўлиб, улар америкаликларнинг ядро синовларидан сўнг юзага келган фожиа ҳақида сўз юритишган.
Улар товон пули сифатида 2 млн. иен (18,6 минг доллар) талаб қилишган.