Ислом Каримов: эртанги кун бизники, марра бизники

Oбуна бўлиш
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9-май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш мамлакатимизда миллий қадрият даражасига кўтарилган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ҳам ана шундай эзгу тамойиллар ўз ифодасини топган. Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабари асосида.

8-май. Пойтахтимиздаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум. Бу ерга уруш ва меҳнат фахрийлари, сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари ташриф буюрган.
Майдон узра маҳзун мусиқа таралади.

© ИА "Жахон" / А.ИльясовМотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими
Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими - Sputnik Ўзбекистон
Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими

Соат 9:00. Майдонга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кириб келди.

Давлатимиз раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Президентимиз Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

— Шу кунларда юртимизда, қишлоқ ва шаҳарларимизда, ҳар бир оила ва хонадонда каттаю кичик — барча ватандошларимиз 9-май — Хотира ва қадрлаш кунини, Улуғ Ватан урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 71-йиллигини кенг нишонламоқда, — деди Ислом Каримов оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда.

— Ана шу буюк ғалабани қўлга киритишда мардлик ва жасорат кўрсатган фахрийларимизни, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизни табриклаш, уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаш мен учун катта шарафдир. Шу билан бирга, уруш майдонларидан қайтмаган, мана шундай мусаффо осмон, тинч ва осойишта ҳаёт учун жон бериб, қурбон бўлган юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб таъзим қилиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз, деб биламан.

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов

Бугун муқаддас масканга айланиб қолган мана шу Хотира майдонида туриб, жаҳон тарихидаги энг қонли, мислсиз қурбонлар, мусибат ва офатлар олиб келган урушда эришган ғалаба кунини нишонлар эканмиз, орадан шунча йиллар ўтганига қарамай мамлакатимизда биронта одам йўқки, ўша даҳшатли урушни, унинг асоратларини эсидан, хаёлидан чиқарган бўлса.

Шунинг учун ҳам бу қутлуғ айёмни, бир томондан, катта ғурур ва ифтихор билан, иккинчи томондан, кўзимизда ёш билан кутиб оламиз, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз, деди давлатимиз раҳбари.

Тарихда буюк сана бўлиб қоладиган бу воқеа, яъни фашизм устидан ғалаба қозонишда мардлик ва матонат кўрсатган кўпмиллатли минг-минглаб инсонлар қаторида 338 нафар юртдошимиз юксак қаҳрамонлик унвонига сазовор бўлгани, қанча-қанча оталаримиз, боболаримиз ўз жонини фидо қилиб, жанговар орден ва медаллар билан мукофотлангани қалбимизга ҳақиқатан ҳам фахр туйғусини бағишлаши табиийдир.

Лекин фашизм балосига қарши курашда халқимизнинг қўшган энг катта ҳиссаси ҳақида гапирганда, юрагимизда умрбод битмайдиган яра, асорат бўлиб қоладиган оғир йўқотишлар яна ва яна хаёлимиздан ўтади.

© ИА "Жахон" / А.ИльясовМотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди
Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди - Sputnik Ўзбекистон
Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди

Бу борада қуйидаги рақамларни олиб келиш ўринли бўлади, деб ўйлайман.

Уруш бошланган пайтда Ўзбекистонимиз аҳолиси 6,5 миллион кишига яқин бўлган бўлса, шундан 1,5 миллион киши, яъни қурол кўтаришга қурби етадиган одамлар урушда қатнашган. Уларнинг орасидан 500 мингдан кўпроғи жанг майдонларида ҳалок бўлганини, яна қанча-қанчаси майиб-мажруҳ бўлиб қайтгани, қанчаси бедарак йўқолганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ғалаба бизга нақадар қимматга тушгани ўз-ўзидан аён бўлади, деб таъкидлади Президентимиз.Ватанимиз мустақиллигининг 25-йиллигини катта хурсандчилик билан нишонлашга озгина вақт қолди.

Ветеранларни қутлаймиз акцияси - Sputnik Ўзбекистон
Пойтахтимизда “Ветеранларни қутлаймиз” акцияси старт олди
Ўзбекистонимиз ана шу тарихан қисқа даврда, қандай оғир ва машаққатли синовларни бошидан ўтказмасин, унинг босиб ўтган йўли, ўсиш суръатлари, қўлга киритган ютуқ ва марралари жаҳон миқёсида тан олингани ва кўпчиликнинг ҳавасини тортаётгани барчамизни қувонтирмоқда, қалбимизда ғурур-ифтихор уйғотмоқда.

Халқаро майдонда Ўзбекистонимизнинг обрў-эътибори ошиб бораётганининг ҳал қилувчи мезони ва омили аввало, меҳнатсевар, мард ва матонатли халқимизнинг юксалиб бораётган дунёқараши, онгу тафаккури, сиёсий ва ижтимоий фаоллиги, ҳаётга қараши тобора ўзгариб бораётганида, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.

Қишлоқ жойларда қурилаётган намунавий уй-жойлар халқимиз ҳаёт сифатини янада юксалтирмоқда. Бу ҳаракат самарасида қишлоққа тараққиёт кириб бормоқда, замонавий ахборот технологиялари одамлар турмуш тарзидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Бундай бунёдкорлик ишлари изчил давом эттирилади.

Мен ёш авлодимизга, менинг болаларимга қарата бўш келманглар, эртанги кун бизники, марра бизники, деб бежиз, асоссиз айтмайман. Бунинг чуқур маъно-мазмуни шундаки, вақт, йиллар ўтиши билан бизнинг сафимизни ким тўлдирмоқда? Аввало, замонавий билим ва касб-ҳунарларга эга бўлган, янгича, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимизнинг эртанги куни учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, ўзини намойиш этишга қодир бўлган навқирон ўғил-қизларимиз. Кўзлари ёниб турган бундай ёшларимизни яна қаерда — қайси давлат, қайси юртда топиш мумкин, деб таъкидлади Ислом Каримов.

Бугунги кунда узоқни кўзлаган мақсадларимиз, вазифа ва режаларимизни ҳам аниқлаб олганимиз, шу жумладан, мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2030-йилга бориб икки каррадан зиёд кўпайиши барчамизда эртанги кунимизга катта ишонч бағишлайди. Ва юртимизни янада обод қилиш, ҳаётимизни юксалтириш бўйича дунйодаги энг тараққий топган давлатлардан, эркин ва озод яшаётган халқлардан асло кам бўлмаймиз, иншоолло.

Фурсатдан фойдаланиб, муҳтарам фахрийларимизни, бутун халқимизни ушбу қутлуғ байрам билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, бало-қазолардан Яратганнинг ўзи асрасин, деди пировардида Президентимиз.

Янгиликлар лентаси
0