Ўзбекистон мадҳияси муаллифи 100 ёшда

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишНоталар
Ноталар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўплаб ўзбек, қорақалпоқ, уйғурча, қозоқ, афғон, тожик ва форс халқи мусиқаларини хор ва яккахон ижро учун ёзиб, мусиқа санъатининг бойишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Мутал Бурхонов ҳаёт бўлганида бу йил 100 ёшни қарши олган бўлар эди.

ТОШКЕНТ, 7 мая — Sputnik. 6 май куни бутун республика бщйлаб Ўзбекистон мадҳияси  мусиқаси муаллифи, бастакорлар мактабининг асосчиси  Мутал Бурхонов хотирасига бағишланган  бадиий оқшомлар  ўтказилди, дея хабар бермоқда "Жаҳон" АА.

Ўзбекистон Давлат мадҳияси мусиқасини яратган таниқли бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби М. Бурҳонов «Ўзбекистон халқ артисти» унвони, «Буюк хизматлари учун»,  “Меҳнат шуҳрати” ордени, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Давлат мукофотлари соҳибидир.

Бастакор Мутал Бурхонов 1916 йилда Бухорода туғилган. Мусиқадан илк сабоқни Самарқанд мусиқа ва хореография институтида, сўнг Москвада таниқли мусиқа алломаларидан олган. 1949 йилда эса Москва консерваториясини битирган.

М. Бурхонов ижодий фаолиятини 30-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб, дастлаб «Эй, булбул», «Ишқ ўти» (Машраб), "Ишқида" (Уйғун), "Табассум қилмадинг" (Навоий) каби романларни ёзди, 1947 йилда шоир Темур Фаттоҳ шеъри асосида Ўзбекистон Давлат мадҳияси мусиқасини яратган.

Бастакор 50-йилларда "Баҳор қушлари" вокал поэма, "Абу Али ибн Сино" симфоник сюита, яккахонлар, хор ва симфоник оркестр учун асарлар ҳамда 1968 йилда «Алишер Навоийга қасида» (А. Орипов) каби катта шаклдаги мусиқа асарини яратган. Унинг ярим асрдан зиёд давр мобайнида турли жанрларда яратган қўшиқлари, лирик романлари, жўрсиз хор учун қайта ишланган Шарқ халқлари куйлари, жозибали вокал симфоник асарлари, кино мусиқалари замонавий мусиқа санъатимизнинг "Олтин хазина"сидан ўрин олган.

"Абу Али ибн Сино", "Самолётлар қўнолмади", "Мафтунингман", "Орол балиқчилари" (И. Икромов, М. Левиевлар билан ҳамкорликда), "Сурайё", "Бой ила хизматчи", "Истиқбол йўли" каби бадиий фильмларнинг мусиқаларини яратган.

Кўплаб ўзбек, қорақалпоқ, уйғурча, қозоқ, афғон, тожик ва форс халқи мусиқаларини хор ва яккахон ижро учун ёзиб, мусиқа санъатининг бойишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Мутал Бурхонов ҳаёт бўлганида бу йил 100 ёшни қарши олган бўлар эди.
Бастакор 2002 йил оламдан кўз юмган.

Янгиликлар лентаси
0