Мусулмон Содиқ Хон Лондон мэри этиб тайинланди

© AFP 2023 / /LEON NEALЛондоннинг янги мэри - Содиқ Хон
Лондоннинг янги мэри - Содиқ Хон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лондон мэрлиги учун сайлов натижалари маълум бўлди. Унда лейбористлар вакили Содиқ Хон ғолиб чиқди. У Лондон шаҳри ҳокимлигига сайланган тарихдаги илк мусулмон сиёсатчига айланди.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Янги мэрнинг исм-шарифи Лондон ратушасида шанба куни кечқурун бўлиб ўтган махсус тадбир давомида эълон қилинди, РИА Новости хабари асосида.

Келиб чиқиши покистонлик бўлган британиялик 46 яшар Содиқ Хон Лондоннинг жанубидаги қашшоқ туманда автобус ҳайдовчиси оиласида дунёга келган. У ўтган асрнинг 60-йилларида Британияга муҳожир сифатида келган покистонлик оиланинг 8 фарзандидан бешинчиси. 

​Содиқ Хон – ҳуқуқшунос, инсон ҳуқуқлари курашчиси. 2008-йилдан 2009-йилгача у маҳаллий ўз-ўзини бошқариш масалалари бўйича вазир бўлиб ишлаган, кейинроқ, 2009 йилдан 2010 йилгача Буюк Британия транспорт вазири лавозимини эгаллаган.

2013-2015 йилларда Хон Буюк Британиядаги мусулмонлар орасида "йил сиёсатчиси" деган номга сазовор бўлган.

Унинг сайловолди дастуридаги асосий жиҳатлар аҳоли учун турар жой бинолари қуриш, ижтимоий соҳада ислоҳотлар ўтказиш, транспорт соҳасидаги нархларнинг ошишини чеклаш, шунингдек Ҳитроу аэропортининг кенгайтирилишини тўхтатиш эди.
Унинг рафиқаси Садия Аҳмад ҳам ҳуқуқшунос. Жуфтлик икки нафар қизни тарбияламоқда.

Мэрнинг севимли спорт тури: футбол, крикет ва бокс.Хоннинг ўзи яхши бокс тушади.

Содиқ Хоннинг сайловдаги асосий рақиби консерваторлар вакили Зак Голдсмит бўлиб, у сайловнинг дастлабки натижаларига кўра (98,7% овоз ҳисобланганда), 44% тўплаган Хондан 9%га камроқ овоз олган. Голдсмит ҳозирги мэр Борис Жонсоннинг тарафдори ҳисобланади. Жонсон 2008-йилнинг май ойидан буён шаҳар мэри сифатида фаолият кўрсатди.

Янгиликлар лентаси
0