Ўзбекистонда битирувчиларни ишга жойлашнинг янги механизми ишга туширилмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишБитирувчи қиз.
Битирувчи қиз. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий даргоҳ ва коллеж битирувчиларига, уларнинг амалий малакаларини аниқлаш учун қўшимча имтиҳондан ўтиш таклиф этилади. Имтиҳон олувчи комиссия аъзолари давлат тузилмалари вакиллари ва тадбиркорлардан иборат бўлади. Имтиҳон якуни бўйича олинадиган сертификат ишга жойлашишда қўшимча имтиёз бўлиши айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Савдо-саноат палатаси БМТ ривожланиш дастури билан ҳамкорликда Ўзбекистонда битирувчиларни ишга жойлашнинг янги механизми — касбий малака ҳақидаги ихтиёрий сертификат жорий этилишини таклиф қилишмоқда.  
Ушбу ҳужжат мутахассислик бўйича қўшимча имтиҳон топширилгандан сўнг берилади. Яъни, коллеж ёки олийгоҳ битирувчилари охирги ўқув йилида ихтиёрий равишда, ўз мутахассислиги бўйича қўшимча имтиҳон топшириб, шундай сертификатга эга бўлишлари мумкин.

"Бу сертификат орқали иш берувчи битирувчининг амалий малакаси ва кўникмалари ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади. Сертификат – бўлғуси ишчи зарурий амалий билимга эгалиги ҳақида далолат берувчи ўзига хос кафолатнома сифатида қўлланилади”, дея таъкидлашди  Sputnik  мухбирига савдо-саноат палатасида.

Порахўрлик ҳолатлари вужудга келмаслиги учун, экспертлар, имтиҳон давлат секторлари ва бизнеснинг беғараз вакилларидан иборат мустақил комиссия томонидан тузилиши лозим, дея таклиф киритишди. Имтиҳон қабул қилувчилар битирувчиларнинг касбига яқин йўналишга қараб танланади.

Бундай ҳужжат — ёшларни ўз мутахассислиги бўйича реал билим олишларига илҳомлантиради, деган умиддамиз.

Янгиликлар лентаси
0