Исроиллик Худони судга берди

Oбуна бўлиш
Ариза берувчи ўзининг ғалати даъвосини Яратган сўнгги уч йил давомида унга ниҳоятда шафқатсиз бўлгани билан изоҳлади. Суд кенгаши далолатномасила “жавобгар судга келмади”, дея кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Исроилнинг Ҳайфа шаҳридан бўлган бир эркак Худони судга берди. Ўз аризасида эркак Яратган унга “ўта адолатсиз” бўлганлигидан арз қилган. Бу ҳақда The Times of Israel нашрига асосланган ҳолда, Sputnik Қирғизистон хабар қилган.

Суд кенгаши далолатномасида “Худо суд мажлисига келмади”, дея кўрсатилди. Шунингдек, суд кенгашида, Худо ростдан ҳам судга келмадими, ёки сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланишни афзал билдими, аниқлик киритишга қийналишди.

Даъвогар Яратган сўнгги уч йил мобайнида унга ниҳоятда шафқатсиз бўлганини айтган, аммо бошига тушган мусибат нималардан иборатлигига аниқлик киритмаган.
Судья аризачининг даъвосини майнавозчиликдан бошқа нарса эмас, деб топди ва исроилликка “бошқа жойдан ёрдам олишни” маслаҳат берди.

Янгиликлар лентаси
0