Красноярск ФХХ ходимлари транспортда теракт олдини олишди

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишФХХ ходими
ФХХ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Красноярск сибирнинг энг катта шаҳарларидан бири бўлиб, унинг аҳолиси бир миллион кишидан кўпни ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Россия ФХХнинг ходимлари Красноярск жамоат  транспортида содир бўлиши режалаштирилган теракт олдини олишди, деб хабар берди махсус хизмат.  

Дастлабки хабарларга кўра, Ўрта Осиё мамлакатлари фуқаролари май байрамларида ҳужум уюштиришга таёргарлик кўришган. Уларни қўлга олишга қаратилган операция 6 май куни бўлиб ўтди.

Махсус хизмат ходимлари қўлга олинган шахслар ёнидан “террорчилик мосламалари” топилди. Хавфсизлик мақсадларида қўлга олинган шахслар исми шарифи ва воқеанинг бошқа тафсилотлари эълон қилинмаган.

Красноярск сибирнинг энг катта шаҳарларидан бири бўлиб, унинг аҳолиси бир миллион кишидан кўпни ташкил қилади.

Бир неча кун олдин ФХХ ходимлари Москвада ҳам бир гуруҳ террорчиларни қўлга олишган эди. Уларнинг аксарияти Ўрта Осиё мамалкатлари фуқаролари бўлиб, улар май байрамларида одамлар ўққа тутишни режалаштиришган. Уларнинг фаолияти Сурия ва Туркиядаги террорчи ташкилотлар томонидан бошқарилган.

Янгиликлар лентаси
0