Арманистон парламенти Тоғли Қорабоғ республикасини тан олиш масаласини кўриб чиқмоқда

© Sputnik / Алина Старостина / Медиабанкка ўтишАрмения, Ереван шаҳри
Армения, Ереван шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Арманистон депутатларинг Тоғли Қорабоғ республдикасини тан олиш ҳақидаги ушбу ташаббусини – фитна (провокация) деб қабул қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik, Гамлет Матевосян. Арманистон ҳукумати “Арцах респуьликасини тан олиш” ҳақидаги қонун лойиҳасини мамлакат парламентига юборди, РИА Новости хабарига асосан.

Ундан ташқари ҳукумат парламентнинг навбатдан ташқари сессиясини чақиришни эълон қилди.

Қонун муаллифлари – “Меърос” мухолифат партияси раҳбари Заруи Постанджян ва Арманистон миллий конгресси депутати Грант Багратяндир.

“Меърос” партияси 2009 йилдан бошлаб бир неча марта Қорбоғ республикасини тан олишни таклиф қилган эди, лекин ушбу таклиф ҳукумат бошида бўлган Республикачилар партияси томонидан доимо орқага сурилиб келаётган эди. Арманистон Ташқи Ишлар вазирлиги ҳам ушбу масала бўйича қарор қабул қилишга ҳали эрта ва бундай қилиш Озарбайжон билан ўтказилаётган тинч музокараларга халал бериши мумкин,-  деган фикрни билдирган эди.

Ушбу йилнинг апрелида Қорабоғ можаросининг қайта бошланиши билан вазият ўзгарди. Ҳозирча Қорабоғда тинчлик, лекин томонлар баъзи-баъзида бир-бирини ўт очишда айбламоқда.

Арманистон депутатларинг Тоғли Қорабоғ республдикасини тан олиш ҳақидаги ушбу ташаббусини – фитна (провокация) деб қабул қилишмоқда.   

Янгиликлар лентаси
0