Ўзбекистонда ноқонуний текширувлар сони 91%га камайди

Oбуна бўлиш
2016-йилнинг биринчи квартали якунига кўра, Ўзбекистонда 680та тадбиркорлик субъектлари қайта тикланди, тадбиркорликни ноқонуний текшириш учун жавобгарлик кучайтирилгани туфайли эса, негатив ҳолатлар сони кескин камайгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2016-йил биринчи квартали ҳолати бўйича якунларни эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик маълумотига таяниб Jahon АА хабар берган.

Ҳужжатга кўра, масъул органларга ариза билан мурожаат этилгандан кейин 680 тадбиркорни текшириш ишлари тўхтатилган.

Ҳисобот бўйича, давлат органларининг 614та ноқонуний қарорлари бекор қилинган, 20 миллион сўмдан ортиқ миқдордаги суд даъволари қондирилган.

Шу тариқа, 2016-йил январдан мартгача Ўзбекистонда тадбиркорларни ноқонуний текшириш ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 91%га камайган.

 

Янгиликлар лентаси
0