Ўзбекистонда биринчи халқаро электрон савдо майдони пайдо бўлди

© findaКомпьютер фойдаланувчиси иш устида
Компьютер фойдаланувчиси иш устида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий алоқалар вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастуриниг “Савдо ривожлантириш лойиҳаси” билан биргаликда ташкил қилинган ушбу электрон савдо майдони кичик бизнес вакилларига ва хусусий тадбиркорларга чет эл бозорларига чиқиш имконини яратиши керак.

ТОШКЕНТ, 4 мая — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи электрон савдо майдони UzTrade ишга туширилди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонлик товар ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишга ёрдам бериши керак.   

Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий алоқалар вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастуриниг “Савдо ривожлантириш лойиҳаси” билан биргаликда ташкил қилинган ушбу электрон савдо майдони кичик бизнес вакилларига ва хусусий тадбиркорларга чет эл бозорларига чиқиш имконини яратиши керак.   

“UzTrade – бу Ўзбекистоннинг биринчи электрон савдо майдончаси бўлиб, у ерда мамалкатнинг исталган корхонаси ўз интернет саҳифасини очиб корхоналар ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлар сифати ва техник хусусиятлари, нархи ва еткизиб бериш шартларини ҳақидаг маълумотларни жойлаштириши мумкин”, — деди “Ўзтадбиркорэкспорт” АЖ мутахассиси Ирина Коршикова.

Мутахассисис айтишига кўра, янги платформада бугунги кунда аллақачон мингдан ортиқ  корхоналар ва уч мингга яқин товарлар рўйхатдан ўтган. Кейинчалик ушбу платформа орқали товарлар учун онлайн-тўлов тизими ҳам киритилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0