Россия Хитойга сув еткизиб беришни таклиф қилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишОлтой вилоятида сув тошқини
Олтой вилоятида сув тошқини - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа бўйича, чучук сув Россиянинг Олтой вилоятидан Қозоғистон орқали Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном вилоятига еткизиб бериш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik. Москва Пекинни Россиядан Хитойга чучук сув еткизиб бериш лойиҳасини муҳокама қилиш учун таклиф қилди, деди Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев.

Лойиҳа бўйича, сув Россиянинг Олтой вилоятидан Қозоғистон орқали Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном вилоятига еткизиб бериш кўзда тутилган. Ушбу қарор Олтой вилоятида ҳар йили 70 млн кубометр ортиқча сув ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном вилоятида эса қурғоқчилик тез-тез бўлиб туради.

Яқин кунлар ичида биз Қозоғистонлик ҳамкасабаларимиз билан ушбу масала бўйича маслаҳатлашамиз, деди Ткачев журналистларга.

 

Янгиликлар лентаси
0