Россия ва Ўзбекистон судланган шахслар билан алмашиш ҳақида шартнома тузади

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСледственный изолятор
Следственный изолятор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Россия Адлия вазирлигига бу ҳақда фармойиш берди.

ТОШКЕНТ, 3 мая — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Адлия вазирлигига ҳукумат таклифини қабул қилиб, Ўзбекистон билан судланган шахслар билан алмашиш ҳақида шартнома тузишга фармойиш берди. Бу ҳақида Россия расмий ҳуқуқий порталида эълон қилинган.

“Адлия вазирлигига, мазкур шартнома лойиҳасига ҳукумат томонидан таклиф қилинган, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаган ўзгаришларни киритиш ва Ўзбекистон томони билан келишувга эришилгач, Россия номидан уни имзолаш топширилсин”, — дейилган ҳужжат матнида.

Бу каби шартномалар бир мамлакат фуқароси бошқа мамлакатда жиноят содир қилиб, ўша мамалкат суди томонидан қамоқ жазоси бергилангандан ҳолларда кучга киради. Мамлакатлар келишувига асосан, жазоланган шахс қамоқ жазосини ўз ватанида ўташи мумкин. Ундан ташқари, жазоланган шахс ёки унинг яқин қариндошлари илтимосига биноан, жазони ўташ учун у ўз ватанига қайтарилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0