Россияда яшаш гувоҳномаси олиш тартиби осонлаштирилди

© Sputnik / Вадим Жернов / Медиабанкка ўтиш"Яшаш учун рухсат" ҳужжат намуналари
Яшаш учун рухсат ҳужжат намуналари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Украиналик қочқинларга Россияда яшаш гувоҳномаси олиш жараёнини соддалаштириш ҳақидаги қонунни имзолади.

ТОШКЕНТ, 2 май – Sputnik. Бугун Россия президенти Владимир Путин Украинани мажбурий тарзда тарк этган хорижликларга, Россияда яшаш гувоҳномаси (Вид на жительство) олиш тартибини осонлаштириш ҳақидаги қонунни имзолади.

Янги қонунга кўра, Россияга фавқулодда оммавий равишда кириб келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахслар, Россия ҳудудида “қочқинлик” ва “вақтинчалик бошпана” мақомига эга бўлган шахслар ҳамда “ватандошлар” дастури қанташчилари ва уларнинг оила аъзолари соддалаштирилган тартибда яшаш гувоҳномаси олиш имкониятига эга бўлдилар.

Ушбу қонун Россиянинг ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий портали — Pravo.gov.ru да нашр этилди ва чоп этилган кундан бошлаб 90 кундан кейин кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0