Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ягона ишонч телефонини ишга туширди

© Фото: фото предоставлено ОПБССДиспетсер хизмати оператори
Диспетсер хизмати оператори - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу телефон орқали Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар ҳақида хабар бериш мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003 рақамли ягона ишонч телефонини ишга туширди, деб хабар бермоқда муассаса саҳфаси.

Ушбу телефон рақами орқали кеча-кундуз давомида навбатчилар қўнғироқлар қабул қилади. Қўнғироқ қилган фуқаролар ўзларга керакли бўлган маслаҳатлар олиши ёки муассаса холдимлари томонидан йўқ қўйилган қоидабузарликлар ҳақида хабр бериши мумкин.

Ушбу рақам орқали нафақат беъморлар ва уларнинг яқинлари, балки муассаса ходимлари ҳам ўзларига нисбатан йўл қўйилган қоидабузарликлар ҳақида хабар беришлари мумкин.

Телефон орқали берилган маслаҳатлар маслаҳатлар аноним тарзда амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0