Ҳаддод: Сурия Туркия билан чегарани ёпсагина, террорчилик устидан ғалаба қозонади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишСурия Араб Республикасининг Россиядаги элчиси Р. Ҳаддод
Сурия Араб Республикасининг Россиядаги элчиси Р. Ҳаддод - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурия элчисининг сўзларига қараганда, Сурияда ҳукумат розилигисиз фаолият олиб бораётган АҚШ бошчилигидаги коалиция “Ислом давлати”га қарши кураш учун эмас, балки уни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган”

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Сурия армияси террорчилик устидан тез орада ғалаб қозониши мумкин, бунинг учун Туркия билан чегара ёпилиши лозим, деб таъкидлади РИА Новости ахборот агентлигига САРнинг Россиядаги элчиси Риёд Ҳаддод.

Россия президенти В. Путин Финляндия президенти С. Ниинистё билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Путин: террорчиликка қарши бирлашиб ҳаракат қилишимиз керак

"Табиийки, Сурия тез орада террорчилик устидан ғалаба қозона олади, аммо, бунинг учун Туркия билан чегара ёпилиши керак. Сабаби, террорчиларнинг деярли барчаси Сурияга Туркия орқали кириб келмоқда”, — деб таъкидлади Ҳаддод жума куни.

Сурия элчисининг сўзларига қараганда, Сурияда ҳукумат розилигисиз фаолият олиб бораётган "АҚШ бошчилигидаги коалиция “Ислом давлати”га қарши кураш учун эмас, балки уни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган”.
"Шу боис, террорчилик устидан ғалаба қозонмоқчи эканмиз, Россия ташаббусини қўллаб-қувватлашимиз лозим. Чунки айнан Россия террорчиликка қарши курашиш учун бутун дунё ҳамжамиятини бирдамликка чорламоқда ва бунда қатъий турмоқда. Барча мамлакатлар бу ташаббусни қўллаб-қувватлашлари керак”, — деб қўшимча қилди Ҳаддод.

Янгиликлар лентаси
0