"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Boeing-787 самолётлари қатновини куздан бошлаб йўлга қўяди

© KAZUHIRO NOGI / AFPBoeing-787 Dreamliner самолёти
Boeing-787 Dreamliner самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистонга Boeing-787 Dreamliner русумидаги икки дона авиалайнер олиб келинади. Самолётлар қатнови 2016 йилнинг сентябридан бошлаб йўлга қўйилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистонга Boeing-787 Dreamliner русумидаги икки дона авиалайнер олиб келинади. Самолётлар қатнови 2016 йилнинг сентябридан бошлаб йўлга қўйилишига тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар беради "Ўзбекистон миллий авиакомпания"си матбуот-хизмати.
Ҳозирги вақтда самолётни олиб келишга масъул бўлганлар бу жараёнга тайёргарлик кўрмоқда.

"Авиакомпания шунингдек, «Боинг-787» самолёти учун учувчиларни тўпламоқда. 18 пилотдан иборат жамоа ёзда Буюк Британиянинг Гатвик шаҳрида малака ошириш учун юборилади. Учувчиларни саралашда уларнинг учувчилик техникаси, назарий билимга эгалиги, инглиз тилини билишлари ва тажрибасига алоҳида этибор қаратилди", — дейилади авиакомпания хабарида.

Авиакомпания «Боинг-787» русумидаги самолётларни олиб келиши 2014 йилда маълум бўлганди. Харид қиймати тахминан 240 миллион долларни ташкил қилади.
Boeing-787 Dreamliner — икки двигателли йўловчи ташувчи самолёт бўлиб, АҚШнинг Boeing Commercial Airplanes томонидан ишлаб чиқилган. Унга 250 нафардан 330 нафаргача йўловчи сиғади.

Янгиликлар лентаси
0