ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Жума шаҳри суди Эрондан наркотик моддалар олиб келишни йўлга қўйган жиноий гуруҳ аъзоларини 3 йилдан 14 йилгача озодликдан маҳрум қилди, деб хабар берди суд ходими.
Ушбу иш Пастдарғом туман суди томонидан кўриб чиқилган. Жиноий гуруҳ аъзолари Самарқанд вилояти Ургут туманида яшайдиганлар бўлиб чиққан, деди суд вакили.
“Гуруҳ аъзолари Эрон фуқароларидан қорадорини катта миқдорда сотиб олиб, темирйўл орқали йўловчи вагоннинг хоналарида яшириб ва автотранспорт ёрдамида олиб келган”, — деди суд ходими.
Тергов натижасида аниқланишига кўра, гуруҳ Ўзбекистон ҳудудида йирик наркотиклар сотиш тармоғини йўлга қўйиш мақсадида ҳаракат қилган. Шундан кейин унинг ҳатти-ҳаракати ортидан кузатув остига олинган. Натижада жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
“Гуруҳ аъзоларининг уйлари тинтувдан ўтказилганда, 20 килограммга яқин қорадори ва катта миқдорда пул топилган”, — деди суд вакили.
Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистондан наркотик моддаларнинг “шимолий йўналиши” ўтади. Наркотиклар ушбу йўналиш орқали Россия ва Европага еткизиб берилади. Еткизиб берилаётган наркотиклар ҳажми йилига 100 тоннадан зиёд.