Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фош қилинди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишЯнги туғилган чақалоқ
Янги туғилган чақалоқ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтказилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, янги туғилган қизалоқни 2 минг долларга пуллаётган аёллардан бири “савдо” устида қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари янги туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланувчи икки жиноятчини қўлга олди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига ИИБ вакили.

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида истиқомат қилувчи 52 яшар Махфиратхон Йўлдошева Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 57 яшар Одина Хаққулова билан тил бириктириб, янги туғилган чақалоқлар савдоси бўйича “бизнес”ни йўлга қўйишгани таъкидланмоқда. 

"Худди шунга ўхшаш жиноятларни содир этгани учун муқаддам судланган, икки фарзанднинг онаси — Махфиратхон Йўлдошева ҳамда пенсионер — Одина Хаққулова “жонли товар”ни 2-2,5 минг долларга нархлашган. Жиноятчилик схемаси қуйидагича бўлган: улар туғишни хоҳламаган ёки ҳомиладорликни йўқотмоқчи бўлган аёлларни топиб, уларга ўз хизматини таклиф қилишган, туғруқдан кейин эса чақалоқларни “мижозларга” пуллаш билан шуғулланганлар”, — деб хабар қилди манба.

Ўтказилган тезкор операция натижасида, янги туғилган қизалоқни 2 минг долларга пуллаётган вақтда Йўлдошева милиция ходимлари томонидан қўлга олинган.
Суҳбатдош берган маълумотларга қараганда, гўдак айни вақтда Республика акушерлик ва гинекология илмий институти Наманган филиалига жойлаштирилган. Чақалоққа керакли тиббий ёрдам кўрсатилган. Қизалоққа туғруқхонадан сохта туғилганлик гувоҳномаси ва тиббий маълумотнома расмийлаштирилганлиги аниқланди.
Ушбу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0