ТОШКЕНТ, 29 апр —Sputnik. Туркманистон ҳудудиди тамаки маҳсулотлари умуман сотилмайдиган дунёда биринчи мамалкатга айланиши мумкин, деди Умумжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотнинг Европа бўлими эксперти Дмитрий Янин.
Янин Ашхободда бўлиб ўтаётган тамаки маҳсулотларига қарши Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мажлисида, Турманистон тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклашга қаратилган барча ишларни амалга оширганини қайд қилди.
Унинг сўзларига қараганда, Туркманистон бугунги кунда тамаки маҳсулотларини очиқ сотиш таъқиқланган дунёнинг 20 мамалкати қаторидан жой олган. Болалар тамаки маҳсулотларини нон ва сут каби бошқа озиқ-овқатлар билан ёнма-ён кўрмаслиги керак. Тамаки маҳсулотларининг нархи ҳам баланд бўлиши керак, чунки рак касалига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулот ёшлар сотиб оладиган даражада арзон бўлмаслиги керак.
Ундан ташқари Туркманистонда дунёнинг эгн кам чекадиган мамлакатларидан биридир. Аҳолининг —8,3 % тамаки маҳсулотлари сотиб олади. 2025 йилга келиб мамлакат тамакидан бутунлай воз кечиши мумкин.
“Қолган ўн йил давомида, чекишдан воз кечишга ёрдам бериш хизмати ташкил қилиш орқали, тамаки истеъмолини 5% даражасига тушириб, сигаретларни сотувдан бутунлай чиқариш мумкин. Туркманистон бу ишни амалга оширга дунёдаги биринчи мамлакат бўлади”, — деди эксперт.
Яниннинг сўзларига қараганда, тамакига қарши конвенцияни нафақат имзолаш, балким уни боқичма-босқич амалга ошириш ҳам керак. Европада 52 мамлакатдан 50таси ушбу конвенцияни имзолаганига қарамасдан, уни амалда тадбиқ қилаётганлар жуда кам.
“Турманистон ва Россиядан бошқа мамалкатлар ушбу конвенция талабларини босқичма-босқич амалоширмаяпти. Эслатиб ўтаман, биз чекувчилар билан эмас, биз одамлар соғлиғини ва давлат маблағини ўмараётган ушбу саноат билан курашмоқдамиз”, — деб хулоса қилди эксперт.