Telegraph: Европа Иттифоқи аввал бошдан ЦРУ лойиҳаси бўлган

Oбуна бўлиш
Америка Давлат Департаментининг маҳфийлик даражасидан чиқарилган материалларига кўра, америка разведкаси ўтган асрнинг ўрталаридан бошлаб Европа иттифоқи яратилишини молиялаштириб келган.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. АҚШ Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишига тиш-тирноғи билан қаршилик қилаётганига ажабланмаса ҳам бўлади, чунки Европа интеграцияси* аввал бошдан Америка лойиҳаси бўлган, деб ёзади Telegraph нашри, РИА Новости хабари асосида.

Керри: АҚШ Буюк Британия ЕИ таркибида қолишидан манфаатдор

Америка Давлат Департаменти томонидан махфийлик даражасидан чиқарилган материалларга кўра, Америка разведкаси ўтган асрнинг ўрталаридан бошлаб, Европа Иттифоқи яратилишини молиялаштириб келган. Шу жумладан, 1950-йил 26 июл санасидаги ҳужжатларнинг бирида Европа парламенти фаолиятини ривожлантиришга қаратилган кампания ҳақида маълумот ошкор қилинади.

"Меморандум ташаббускори ЦРУдан олдин фаолият юритган Стратегик хизматлар бошқармаси бўлган", дея хабар қилади нашр.

АҚШ ҳамиша бунда Буюк Британияга алоҳида эътибор қаратган, чунки бу мамлакатнинг Европа интеграциясидаги иштироки устувор деб эди, деб ёзади мақола муаллифи.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев. - Sputnik Ўзбекистон
Медведев: жаҳондаги ҳолат фожиали, ягона Европа энди йўқ

Чоп этилган маълумотларга кўра, ЦРУ ЕИ “асосчилари” билан ҳамкорлик қилган ва улардан ёрдамчи сифатида фойдаланган. Маълум қилинган ҳужжатларда, шунингдек, марказий разведка бошқармаси(ЦРУ) Америкага тобелик камаймаслиги учун ЕИ асосчиларига бошқа иқтисодий манба излашга тўсқинлик қилган.

* турли мамлакатлар иқтисодий ҳаётининг ягона иқтисодий сиёсат асосида ўзаро боғланган ҳолда ривожланиш формаси

Янгиликлар лентаси
0