ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Чет эл фуқаролари ёки фуқароликка эга бўлмаган шахслар, сайлов қонунларини бузган ҳолларда, таъқиқланган экстремистик адабиётларни олиб келган ва тарқатган ҳоллларда Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилиши мумкин. Қонунга ушбу ўзгаришлар киритилиб маҳаллий ОАВларда пайшанба куни эълон қилинди.
Ушбу ўзгаришлар Март охирида Олий мажлис томонидан таклиф қилиниб Сенат томонидан тасдиқланган ва Маъмурий ҳуқуқ кодексига киритилган эди. Ўзгаришлар ОАВда чоп этилган кунидан бошлаб кучга кирди.
Чет эл фуқаролари ва фуқароликка эга бўлмаган шахслар Марказий Сайлов қўмитаси фаолиятига аралашганда, сайлов комиссиялари фаолиятига аралашганда, референдум ўтказиш комиссия фаолиятига аралашганда, сайловни ёки референдумни молиялаш тартибини бузганда Республика ҳудудидан чиқариб юборилади. Олдин ушбу қоидабузарликлар учун жазо қонунда кўрсатилмаган эди.
Шу қаторда митинглар, йиғилишлар, намойишлар ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби бузилганда, миллий, ирқий, этник ёки диний қарама-қаршиликни тарғиб қилган ҳолларида, порнография, наркотик моддалар, психотроп моддалар ва қалбаки дорилар таёрлаган ва тарқатган ҳолларда чет эл фуқаролари Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилади.
Маъмурий кодексга кўра, ушбу айбловлар қўйилган чет эл фуқаролари назорат остида Республика ҳудудини тарк этади ва уларга бир йилдан уч йилгача Ўзбекистонга кириш таъқиқланади.