ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан Бувайда туманидаги савдо шахобчаларидан биридан ёнилғи-мойлаш махсулотларини харид қилиб, 100 дона қалбаки 5000 сўмлик купюрадаги пулларни берган номаълум шахслар аниқланиб ушланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Улар Учкўприк туманида яшовчи 27 ёшли ва 24 ёшли фуқаролар эканлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.