90-йиллардан буён 17 нафар аёлни ўлдирган маньяк қўлга олинди

© fotoliaҲибсга олинган эркак
Ҳибсга олинган эркак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
17 нафар аёлни ваҳшийларча ўлдирган маньякка ОАВ томонидан “иблис-маньяк” дея ном берилган эди.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. 1998-2006 йилларда ўндан зиёд аёлларни ваҳшийларча ўлдирган Новосибирск фуқароси қўлга олинди, деб хабар бермоқда Новосибирск Тергов Қўмитаси, РИА Новости хабари асосида.

Ўз вақтида 17 нафар аёлни ваҳшийларча ўлдирган маньякка ОАВ томонидан “иблис-маньяк” дея ном берилган эди.

Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрыкин, 2007 йилнинг кузида, барча қотилликлар “намойишкорона характерга эга”лиги ҳақида гапирган эди. Қурбонлар орасида фоҳишалар ҳам бўлганлиги маълум.
Ушбу жиноятлар бўйича тергов иши гоҳ тўхтатилиб, гоҳ қайта тикланар эди.

Қунт билан олиб борилган узоқ йиллик суриштирув ишларидан сўнг, барча жиноятлар Новосибирскнинг ўзида истқомат қилувчи 51 яшар эркак томонидан содир этилгани аниқланди. Унга 17та жиноят бўйича айблов эълон қилинди, деб хабар қилмоқда қўмита.

Тергов маълумотларига кўра, эркак аввалига аёлларнинг интим хизматидан фойдаланиб, сўнгра уларни бурда-бурда қилган ва тана аъзоларини Новосибирск вилоятининг турли бурчакларига ташлаб чиққан.

Суриштирув ишлари ўн йилга яқин давом этган, шу вақт мобайнида терговчилар 3 мингдан ортиқ гувоҳларни сўроқ қилишга улгурганлар, тадқиқот ишлари учун 5 мингдан зиёд эркаклардан намуналар олинган.

Айни вақтда қотилликларда гумон қилинаётган эркак ҳибсдалиги маълум қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0