"Қутурган туя устида етти ой" — 1966 йилнинг баҳор-ёз мавсумида содир бўлган мудҳиш ҳодисани тошкентликлар айнан шундай номлайдилар. Сабаби, айнан ўша вақтда Ўзбекистон 8 баллгача кучга эга бўлган бир неча юз ер ости силкинишларини бошдан кечирган эди.
Табиий офат натижасида, 300 мингга яқин киши бошпанасиз қолди.
Юзлаб шаҳарликлар бир неча ой давомида ҳарбийлар палаткаларида яшади, мактаб, болалар боғчалари, кутубхоналар ҳам худди шундай тартибда иш олиб борди. Ўша кунларда "титрасак ҳам, таслим бўлмаймиз" кўпчиликнинг шиорига айланган эди.
Ўзбекистонликларга бутун собиқ Иттифоқ республикаларидан минглаб одамлар ёрдам қўлини чўзган эдилар. 1966 йилнинг қиш мавсумига келиб, бошпанасиз қолган кишилар турар жой билан таъминланди, 3 йил ичида 1 миллион квадрат метр турар жойлар барпо қилинди, шаҳар ўзини тўлиқ тиклаб олиши учун эса 10 йил вақт кетди.
Ўзбекистон пойтахти ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган зилзила ҳақида инфографикамиз орқали маълумот олинг.