ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган IХ Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркасида Тошкент давлат аграр университети олимлари томонидан яратилган янги лимон нави тақдим этилди, деб хабар қилмоқда uz24.
Янги лимон нави жуда ҳосилдорлиги билан ажралиб туради. Оддий усулда лимон кўчати кўпайтирилганда у беш йилда ҳақиқий ҳосилга киради. Янги технология асосида етиштирилган лимон кўчати эса тўрт йилда ҳосил беради. Меваларининг биттаси 1-2 килограмм бўлади.
Одатда бир гектар лимонзордан ўртача 40-45 тонна ҳосил олинса, ушбу навдаги лимон гектарига 70-75 тонна ҳосил бериши мумкин.