ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. 2016-йил 1 майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти – автобусларда йўловчилар томонидан йўл кира ҳақини тўлашда, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган жетонлар воситасида ташкил этилади, деб хабар қилмоқда "Самаркандский вестник" нашри.
Самарқанд вилоят ҳокими бу ҳақдаги қарорни 20 апрел куни имзолади.
"2016 йил 1 майдан бошлаб, Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақи пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида ташкил этилади", — дейилган Қарор матнида.
Жетонлар сотилишини амалга ошириш учун шаҳар ҳудуди бўйлаб махсус шохобчаларни ташкил этиш режалаштирилган.