ТОШКЕНТ, 28 апр – Sputnik, Ксения Нака. Япония Бош вазири Синдзо Абэ Россия билан муносабатларда “янги тарих саҳифасини” очиш нияти борлиги ҳақида баёнот қилди. У бу ҳақда пайшанба куни Япония парламенти депутати Мунэо Судзуки билан учрашуви чоғида айтди, РИА Новости хабари асосида.
Эслатиб ўтамиз, Синдзо Абэнинг Россияга ташрифи 2016 йил 6 майга режалаштирилган. Япония Бош вазирини Россия президенти Владимир Путин Сочида кутиб олади.
Россия ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг тўлиқ тартибга солиниши ва тинчлик битимининг имзоланишига жанубий Курил оролларига эгалик қилиш масаласи халал бермоқда.
Япония ва Россия ўртасидаги ҳудудий баҳс Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери давом этади — уруш якунларига кўра, Курил ороллари бутунлигича СССР таркибига қўшиб олинганди.
Бироқ Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Хабомаи ороллари гуруҳига Япония мунтазам равишда даъво қилиб келади.