ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Белоруссиянинг Брест шаҳрилик қидирувчилар “Буюк ғалаба бирдамлик билан топилган”форуми давомида Ўзбекистонлик изтопарлар билан алоқа ўрнатмоқчи, деди “Қайтарилган исмлар” отряди раҳбари Петр Пицко.
“Қидирувнинг асосий қисми расмий давлат органлари орқали эмас, ташаббускорлар ёрдами билан ўтказилади, деди Пицко.
Пицко Ўзбекистонлик қидирувчиларги разведкача Анвар Сафаров ҳақида сўзлаб бермоқчи. Маълум бўлишича, Сафаров ушбу мукофотини Одесса учун бўлган жангларда олган. Одессада у ярадор бўлган ва госпиталга ётқизилган ва ўша ерда вафот этган. Унинг исми Одессадаги ёдгорликда ёзилган.
Сафаровнинг медали бўлса у хизмат қилган ҳарбий қисмига юборилган. Сафаров касалхонада ётган вақтида унинг ҳарбий қисми Брест остонасига юборилган. 1944 йил 28 июлда Сафаров хизмат қилган қисм Брестни озод қилишда қатнашган. Айни шу вақтда штаб бомбардимон қилинган ва қаҳрамоннинг медали йўқолиб қолган бўлиши мумкин, — дейди Пицко.
Изтопарлар Тошкентда Анвар Сафаровнинг қариндошларини қидириб топиша олмаган. Ўзбекистон ҳарбий қўмитасига юборилган сўров ҳам натижа бермади. Энди изтопарлар ўзларининг Тошкентдаги ҳамфикрларидан умид қилмоқда.
“Буюк ғалаба бирдамлик билан топилган”халқаро форумиМинскда бўлиб ўтади. Унда Россия, МДҲ давлатлари, Болтиқ давлатлари ва Грузиядан изтопарлар қатнашмоқда. Қатнашчилар орасида Уруш ветеранлари, тарихчи олимлар, сиёсатчилар, давлат расмий ҳукумати вакиллари ва ёшлар қидирув ташкилотлари аъзолари бор.