ТОШКЕНТ, 28 апр – Sputnik. Айни дамда АҚШда президентлик курсиси учун ашаддий пойга кетмоқда. Охирги 20 йилдан буён мамлакатни бошқараётган Республикачилар ҳукуматни йўқотиши мумкин. Буни олдини олиш учун, улар нима қилиб бўлса ҳам Дональд Трампни тўхтатишга ҳаракат қилишади, деб ҳисоблайди “Россия сегодня” ахборот агентлигининг сиёсий шарҳловчиси Валентин Зорин.
АҚШнинг Республикчилар партиясида ҳамма нарса остин устун бўлиб кетди. Улар кутилмаганда ҳокимиятдан ҳам мамлакатда бўлган таъсиридан ҳам ажралиб қолишлари мумкин.
Президент сайловлари улар режалаштиргандан бошқача йўл билан кетди. Республикачилар узоқ вақт таёрлаган номзодлар лидерлик қилиш ўрнига, бир чеккада қолиб кетишди.
Бунинг сабаби эса, республикачилар партияси раҳбарияти ва уларнинг қудратли ҳомийлари учун ҳам бегона бўлган бир ёрқин характерли бойвачча бўлиб чиқди. Феврал-мартда бўлиб ўтган дастлабки сайловлар натижасида АҚШнинг ярмидан кўп штати 60 ёшли миллиардер Дональд Трампга овоз беришди.
АҚШда президент сайлови тўғридан-тўғри бўлиб ўтмайди. Президентни Конвент сайлайди. Конвент дастлабки сайловлар (праймериз) асосида мандат олган аъзолари йиғини. Бугунги кунга келиб шуни айтиш мумкин-ки, Трампни кўплаб партия аъзолари қўллаб қувватламоқда. У Конвентда етарлича овоз йиғиш имконига эга ва республикачиларнинг “Трампни тўхтатиш” шиорини амалга ошириш жуда қийин.
Трампнинг муваффақияти, менинг фикримча, миллионлаб сайловчилар олдида унинг бетарафлиги. У Вашингтондаги бошқарувчи элита олдида ҳам, молия ва саноат элитаси олдида ҳам – бегона.
Лекин ҳукуматни бошқаришга ўрганиб қолган республикачилар қўл қовуштириш ўтиради деб ўйлаш хато бўлади, албатта.
Улар июнда бўлиб ўтадиган Конвентда Трампни ағдариб ташлашга ҳаракат қилишади. Бунинг учун овоз беришда Трамп ҳаммадан кўп овоз олмаслиги керак. Бунда улар бошқа кандидатлар ахтаришига тўғри келади.
Лекин республикачиларнинг яна бир текширилган услуби бор. 2000 йилги президент сайловини эсласак, унда сайловчилар энг кўпи Демократик партия аъзоси Альберг Гор учун овоз беришган эди. Ўшанда республикачилар овозларни қайта ҳисоблашни талаб қилишди. Бошқа жойда эмас, айнан Флорида штатида. У ерда эса ҳозирги омадсиз номзод Джеб Буш губернатор эди. Айнан у овозларни қайта ҳиcоблашга бош бўлди, ва натижада унинг акаси Джордж Буш ғолиб чиқди.
Шундан кейин АҚШни саккиз йил давомида, аслида сайловда мағлуб бўлган, Джордж Буш бошқарган эди.
Ва ниҳоят, мен шахсан ўзим гувоҳ бўлган, 1968 йилги президент кампаниясини ҳеч эсимдан чиқара олмайман. Ўшанда мен мухбир сифатида Роберт Кеннедини сайлов кампаниясида кузатиб борардим. У дастлабки сайловларнинг барчасида ғолиб чиқиб президентликка номзод бўлганди.
Унинг ғалабасига ҳеч ким шубҳа қилмасди. 1968 йилнинг 5 июнь куни Лос-Анжелесдага “Амбассадор” меҳмонхонасининг залида Роберт Кеннеди ажойиб нутқ сўзлади ва парда ортига йўл олди.
Бир дақидадан сўнг ҳамма ўқ овозини эшитди. Роберт Кеннедига бошининг орқа томонидан ўқ теккан эди. Ўқ теккан жой атрофидаги куйиш излари унинг яқин масофадан туриб отиб ташланганининг белгиси эди. Буни амалга оширган шахс эса – унинг тан соқчиси ФБР ходими бўлган.
Бундай мудҳиш воқеаларни такрорланишини ҳеч ким истамайди, албатта. Мен кўплаб АҚШ президентлари сайловини яқиндан туриб кузатиш имконига эга бўлганман ва бу борада орттирган тажрибамга таяниб шуни айтишим мумкин-ки, улар ҳар доим ҳам демократик ва ҳалол ўтмаган.
Бугунги кунда, ўта қизиққон давом этаётган президент пойгасининг асосий жумбоғи – республикачилар Дональд Трампни тўхтата оладими?