ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Хонанда Севара Назархон 27 апрел куни қизли бўлди. Қизалоққа Имон Анвар дея исм қўйилди. Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қилган.
"Узоқ кутилган қизалоқ келди — Имон Анвар! 27.04.16", — деб ёзган хонанда ўзининг саҳифасида. Имон – ишонч рамзи, Анвар эса ёруғ, чароғон, иқболи порлоқ деган маънони англатади.
Маълумотларга кўра, хонанда қизалоқни АҚШда дунёга келтирган.
Хонанда 2077 йилда Баҳром Пиримқуловга турмушга чиққан. Уларнинг Денгиз исмли ўғил фарзандлари ҳам бор.