ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik, Мария Шелудякова. Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг расмий ташрифи давомида Россия Ўзбекистон билан бир неча шартнома имзоланди. Ушбу шартномалардан бири, бу Россия қурол-яроғини Ўзбекистон томонидан учинчи мамлакатларга сотиш мумкинлиги ҳақида эканлиги маълум бўлди.
Ҳарбий эксперт Игорь Коротченковнинг Sputnikка айтишига қараганда, Афғонистондан Ўрта Осиё томонга қаратилган таҳдиднинг кучайиши мунособати билан, Ўзбекистон қурол-яроғ сотиб олиш масаласида Россияга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.
“Россия Ўзбекистон қуролли кучларининг мустаҳкамланишидан манфаатдор. Бу борада биз ҳамкорликнинг ҳар қандай кўринишига таёрмиз. Тошкент ва Москванинг ҳамкорлиги Афғонистонда ҳукумат кучларининг террорчиликка қарши курашини қўллаб қувватлашга қаратилган. Ушбу ёрдам ичига қурол-яроғ еткизиб бериш ҳам кўзда тутилганга ўхшайди”, — деди ҳарбий эксперт Игорь Коротченков.
Стратегик баҳолаш институти президенти, профессор ВШЭ Александр Коновалов ҳам ушбу келишув асосида Афғонистондаги жангариларга қарши курашни кучайтириш истаги борлигини таъкидламоқда. Лекин, эксперт ушбу қурол-яроғ айнан қандай кучларга мўлжаллангани номаълум қолмоқда.
“Ўзбекистонда барча қурол-яроғ ва ҳарбий техника Россияда ишлаб чиқарилган. Афғонистонда уруш қилаётган кучлар жуда кўп ва улар, асосан, яхши қуролланган ва қуролга муҳтож эмас. Ушбу аслаҳа айнан керакли қўлларга тушишини таъминлашга алоҳида эътибор бериш керак”, — деб урғу берди эксперт.
Коноваловнинг сўзларига қараганда, гап қисман реэкспорт ҳақида кетмоқда. Шартнома турли “юридик тўсиқлардан” ўтиш учун тузилган.
“Биз бировга қурол-яроғ сотганимизда, бизнинг рухсатимизсиз ушбу қуроллар учинчи мамлакатга сотилмаслиги ҳақида талаб қўямиз. Ушбу шартнома айнан мана шу юридик тўсиқдан ўтиш учун тузилган”, — деди эксперт.
Ҳарбий маҳсулотларни учинчи мамалкатларга еткизиб бериш ҳақидаги шартномани россия томонидан Федерал ҳарбий-техник ҳамдўстлик директори Александр Фомин ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Элёр Ғаниевлар имзолади.
Россия олдин ҳам шундай шартномалар имзолаганини, лекин ҳеч қачон ҳукуматдан бошқа кучлар қўлига қурол-яроғ сотмагани алоҳида таъкидлаб ўтилди.