Жанубий Корея элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

© J. Patrick FischerЖанубий Корея республикаси байроғи.
Жанубий Корея республикаси байроғи. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ли Ук Ҳонни қабул қилди. Учрашув элчининг дипломатик миссияси якунланаётганлиги муносабати билан ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. 2016 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ли Ук Ҳонни қабул қилди. Учрашув элчининг дипломатик миссияси якунланаётганлиги муносабати билан ўтказилди, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

"Суҳбат давомида узоқ муддатли манфаатлар ва стратегик шерикчиликка асосланган Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатлари ўзаро фойдали ва самарали тусга эга эканлиги таъкидланди. Томонлар турли соҳалардаги яқин ҳамкорлик қилишда катта тажриба орттирди. Ҳозирги кунда икки томон кун тартиби сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда, шунингдек халқаро саҳнада ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўз ичига олади", дейилади хабар матнида.

Абдулазиз Камилов элчини Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни кенгайтиришга шахсан қўшган салмоқли ҳиссаси учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Фахрий доктори даражаси берилиши билан табриклади.

Янгиликлар лентаси
0