Афғонистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик қўмитаси ташкил қилишни режалаштирган

Oбуна бўлиш
Ушбу қўмита доирасида Афғонистон ҳарбийларини Россия ҳудудида таёрлаш, дастлабки маълумотлар билан алмашиш,каби масалалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 27 апр – Sputnik. Россия ва Афғонистон ҳарбий-техник ҳамкорликни кучайтириш ва террорчиликка қарши бирга курашишни режалаштирган, деди Афғонистон Мудофаа вазирнинг вазифасини бажарувчи Муҳаммад Масум Станекзай Россия МВ Сергей Шойгу билан учрашувдан кейин.

“Бир неча аниқ қадамлар муҳокама қилинди: Афғонистон ҳарбийларини Россия ҳудудида таёрлаш, дастлабки маълумотлар билан алмашиш, ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш қўмитаси ташкил қилиш”, — деб ҳисоблади Станекзай.

Станекзайнинг сўзларига қараганда, Россия ва Афғонистон Мудофаа вазирлари “Халқаро террорчиликка қарши курашда кучларни бирлаштириш” тарафдори.   

“Учрашув илиқ муҳитда ўтди. Биз Россия мудофаа вазири билан халқаро террорчиликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилдик ва умумий тушуниш нуқталарини топдик… Афғонистонда тинчликнинг йўқлиги бутун ҳудуд хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин”, — деди Станекзай.

Янгиликлар лентаси
0