ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ватанига қайтган “Ислом давлати” жангарилари террорчи гуруҳлар тузмоқда, деди Россия ФХХ раҳбари Александр Бортников.
“Террорчилик мафкурасидан воз кечмаган ва қайноқ нуқталарда жанговор тажриба ортириб қайтган бандитлар, ўзларининг ғайриинсоний тадбирларини ўтказиш мақсадида, яширин террорчилик гуруҳлари ташкил қилмоқда”, — деди Бортников V Москва Халқаро хавфсизлик анжуманида.
ФХХ раҳбарининг сўзларига қараганда,Миср осмонида Россия самолётининг портлатилиши, Париж ва Брюсселдаги терактлар ва бандитларнинг Шимолий Кавказдаги чиқишлари бунга далил бўлиши мумкин.