МДҲ давлатлари орасида ҳарбий ҳамкорлик - Россия учун устувор йўналиш

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу
Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу вазирликнинг халқаро фаолиятида МДҲ доирасида ҳамкорликни ривожлантириш - сўзсиз устувор йўналиш деб ҳисоблашини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Бўлиб ўтган V Москва халқаро хавфсизлик анжуманида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу вазирликнинг халқаро фаолиятида МДҲ доирасида ҳамкорликни ривожлантириш сўзсиз устувор йўналиш деди.

“МДҲ давлатлари, КХШТ мамалкатлари, иттифоқдош Белоруссия билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш – Россия Мудофаа вазирлигининг халқаро фаолиятида — сўзсиз устурвор йўналишидир”, — деди Сергей Шойгу бугун бўлиб ўтган V Москва халқаро хавфсизлик анжуманида.  

Шу билан бирга, Сергей Шойгу Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаларини ҳудуднинг хавфсизлик кафолати деб атади.

“Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари — ҳудудда хавфсизлик кафолати эканлигига менинг ишончим комил. Биз, иттифоқдошларимиз билан биргаликда, уларнинг жанговор таёргарлигини оширмоқдамиз. Бу эса ўз навбатида Душанбе ва Бишкекнинг хавфсизлигини оширади”, — деди министр.

Унинг сўзларига қараганда Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти доирасида ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш ҳам барча тарафларнинг манфаати учун хизмат қилган бўларди.

Янгиликлар лентаси
0