ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2016 йил 1 июлда бошлаб “Фуқароларни нафақа билан таъминлаш ҳақидаги” қоунунга киритилган ўзгаришларга кўра, нафақа олиш учун керак бўладиган энг кам меҳнат фаолияти 5 йилдан 7 йилга оширилди, дейилган маҳаллий нашда эълон қилинган қонунда.
Қонунга киритилган ушбу ўзгаришлар Олий Мажлис томонидан таклиф қилинган бўлиб Сенат томонидан март ойининг охирида тасдиқланган эди.
Қонунга кўра, етарли меҳнат фаолиятига эга бўлмаган шахсларга ёш нафақаси мавжуд бўлган меҳнат фаолиятига қараб белгиланади.
Ҳозирги вақтда нафақага чиқиш учун керак бўладиган меҳнат фаолияти эркаклар учун 25 йил, аёллар учун 20 йилни ташкил қилади. Ўзбекистонда амал қилаётган қонунларга кўра. эркаклар 60 ёшда, аёллар 55 ёшда нафақага чиқиш ҳуқуқига эга.
Расмий статистика маълумотига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 31,5 миллион кишини ташкил қилди. Улардан 2,8 миллион киши – нафақахўр. HelpAge International халқаро хайрия ташкилоти маълумотига кўра бугунги кунда Ўзбекистонда нафақахўрлар аҳолининг 8,8 % ни ташкил қилади, 2050 йилга келиб эса уларнинг сони аҳолининг — 20 %ни ташкил қилади.