Россия ва Ўзбекистон террорчиликка қарши коалиция тузади

© RIA NOVOSTI / BRICS/SCO Photohos / AFPЎзбекистон президенти Ислом Каримов ва Россия раҳбари Владимир Путин
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Россия раҳбари Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари билан позицияларимиз мос тушиши бизга, БМТ каби майдонда ҳамкорлик қилиш имконини бермоқда, деб таъкидлади Россия президенти Владимир Путин.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ тамойили асосида ҳамда БМТ раҳбарлигида террорчиликка қарши кенг коалиция тузилиши керак, деган фикрда, дея баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин.
"Ислом Абдуғаниевич билан ушбу мавзу борасида фикр алмашдик, халқаро ва регионал масалалар борасида обдон суҳбатлашдик. Иккаламиз ҳам халқаро ҳуқуқ асосида ҳамда БМТ раҳбарлигида амал қиладиган коалиция тузилиши керак, деган тўхтамга келдик. Бу коалиция, Афғонистондан келадиган хавфни бартараф этади”, деди Владимир Путин Ўзбекистон президенти билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.

Янгиликлар лентаси
0